Бош саҳифа > Янгиликлар > Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида


30-08-2016, 09:47. Муаалиф: avaz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 

2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилсин; 

2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш куни деб эълон қилинсин. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 26 август


Ортга қайтиш