Бош саҳифа > Янгиликлар > “Камолот” 14 ёшинг муборак !

“Камолот” 14 ёшинг муборак !


27-04-2015, 14:40. Муаалиф: admin

    25 апрел куни Нурота туманидаги 57 умумий ўрта таълим мактабида "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан  "Камолот”нинг 14 йиллигини  муносиб нишонлаш  мақсадида  "Камолот-14 ёшинг муборак” мавзусида байрам кечаси  ҳамда "Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Тадбирда мактабнинг 7, 8, 9 синф ўқувчиларидан ташкил топган "Зухро юлдузлари”, "Тарнадо”, "Камолот”, "Истеъдод” ҳамда "Тафаккур” жамоалари ўзаро беллашишди. Мусобоқада "Истеъдод” жамоаси берилган ўнта саволдан 7тасига тўғри жавоб бериб 1-ўринни, "Торнадо” жамоаси ўнта саволдан 6 тасига тўғри жавоб бериб 2-ўринни, "Камолот” жамоаси ўнта саволдан 4тасига тўғри жавоб 3-ўринни эгаллади.

Тадбир давомида ўқув йили давомида туман, мактаб тадбирларида фаол иштирок этган ўқувчилар "Камолот” ЁИҲ мактаб бошланғич ташкилот етакчисининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

 


Ортга қайтиш