Бош саҳифа > Янгиликлар > "Кексалар доим эъзозда”

"Кексалар доим эъзозда”


25-03-2015, 14:41. Муаалиф: info1

Жорий йилнинг март ойида "Нуроний" жамғармаси Нурота туман бўлими, туман хотин қизлар қўмитаси, туман маҳалла жамғармаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, ҳамда туман телевиденияси билан ҳамкорликда "Наврўз" байрами муносабати билан "Кексалар доим эъзозда” шиори остида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомад қилаётган 14 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб байрам билан табрикланишди.

Деҳибаланд МФЙда истиқомат қилувчи 96 ёшли Қозоқов Норбой бобо мустақил диёрда биздек кексаларга берилаётган эътибордан, яратилган имкониятлар учун миннатдор бўлиб, юртимиз тинчлиги бардавом бўлишлиги, келажак авлод ворислари бўлмиш ёшлар ҳақида дуолар қилишди.


Ортга қайтиш