Бош саҳифа > Янгиликлар > Ўзбекистон 2015 йилда Россияга озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини 1,6 марта кўпайтириши мумкин

Ўзбекистон 2015 йилда Россияга озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини 1,6 марта кўпайтириши мумкин


17-12-2014, 19:28. Муаалиф: info1

       Ўзбекистон 2015 йилда Россияга мева ва сабзавот маҳсулотлари экспортини 400 минг тоннагача ошириши мумкин, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакилига таяниб. 2014 йил якунлари бўйича кутилаётган кўрсаткич эса 250 минг тоннага тенг эди.

    Ўзбекистон ҳукумати ўтган ҳафта 2015 йилда мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг прогнозли параметрларини тасдиқлади. Вазирлик вакилининг айтишича, ҳужжат доирасида келаси йилда экспорт ҳажми 2014 йилга нисбатан 20 фоизга — 600 минг тоннагача кўпаяди.

      «Ўсиш авваламбор Россияга мева ва сабзавотлар экспортини кўпайтириш ҳисобига содир бўлади, жами экспорт ҳажмининг 80 фоиздан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келади», — деди вазирлик вакили.

Daryo.uz сайтидан олинган


Ортга қайтиш