Бош саҳифа > Янгиликлар > “МИБ ажрашган оилаларни яраштирди”

“МИБ ажрашган оилаларни яраштирди”


16-04-2019, 16:51. Муаалиф: avaz

Мажбурий ижро бюроси Нурота туман бўлими ходимлари томонидан олиб борган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 2019 йилда жами
13 нафар ёш оиланинг яраштирилишига эришилди

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг
04.07.2016 йилдаги қарорига кўра қарздор С.Ҳамроевдан ундирувчи Г.Джулаева фойдасигабир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун
¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Йиллар давомида С.Хамроев ва Г.Джулиева алоҳида яшасада бошқа турмуш қурмаган.

Мажбурий ижро бюроси Нурота туман бўлимиходимларитомонидан олиб борган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида мазкур оиланинг яраштирилишига эришилди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг 27.09.2016 йилдаги қарорига кўра, қарздор О.Чилиевданундирувчи Л.Шодиева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун
¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ушбу алимент пулларини ундириш жараёнида бўлим ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини берди ва ёш оила қайта тикланди.

Худди шу каби, суднинг қарорига кўра, алимент тўлаш белгиланган Х.Шокиров биланМ.Каримоваларнинг, У.Ишпўлатов билан Г.Сагатова, Ф.Камолов билан Г.Ризоеваларнинг ижро ишлари бўйича ҳам бўлим ходимлари томонидан олиб борилган яраштириш тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида,мазкур оилалар ярашишди ҳамда ундирувчилардан алиментни бекор қилиш тўғрисида аризалар олиниб, ижро ҳужжатини тугатиш учун тегишли судларга юборилди.

МИБ Нурота туман бўлими


 


Ортга қайтиш