Бош саҳифа > Янгиликлар > Шижоатли, олижаноб фермерлар!

Шижоатли, олижаноб фермерлар!


4-04-2019, 18:31. Муаалиф: avaz

Сизларни томорқангизда оилангиз эҳтиёжи учун маҳсулот етиштириш билан бирга, хўжалигингиз ишчиларига ўз томорқасида деҳқончилик қилишлари учун ҳам кўмак беришга чақирамиз. Сизнинг бу борада кўрсатган ғамхўрлигингиз уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади. Унутманг, фермер хўжалиги ишчиларига кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик сиз кузда оладиган мўл ҳосилга мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.Шижоатли, олижаноб фермерлар! Азизтумандошлар, томорқаларимизда сабзавот ва полиз маҳсулотлари, сархил мевалар етиштириб, халқимиз дастурхонининг тўкин, ҳаётининг фаровонлигини таъминлаш йўлидаги имкониятларимиздан самарали фойдаланайлик!

Нурота туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши.


Ортга қайтиш