“Чашма – Нурота фахри”“Чашма – Нурота фахри”
"Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши томонидан ўтказилаётган "Ёзни "Камалак” билан” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 16 июль куни "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши томонидан тумандаги 27-умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган бадиий ҳаваскорлик ва ўлкашунослик тўгараги аъзоларининг "Чашма” таббий-меъморий мажмуасига саёҳати ташкил этилди.
Мажмуа ходими А.Эргашев ва туман бош имом хатиби О.Атоевлар томонидан ўқувчиларга "Чашма” қолаверса туманимиз тарихи, унда жойлашган тарихий ёдгорликлар, мажмуадаги булоқ сувининг шифобахш хусусиятлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Ўқувчилар шунингдек, мажмуада жойлашган "Чашма” музейида ҳам бўлишиб, у ердаги экспоатлар билан ҳам яқиндан танишишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.