Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров олтин медални қўлга киритди.

Тажрибали боксчимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Лорензо Коллазо Сотамайорни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Ғолиб спортчимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради. 

Айни пайтда Ўзбекистон спортчилари 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринда бормоқда. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё давлатлари орасида тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 
 
Манба:Uza

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.