Байрам совғалари топширилди

2016 йил 15 август куни тумандаги 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят Касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан тумандаги 37 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга электор маиший жиҳозлар топширилди.

Тадбирда туман Маданият ва спорт ишлари бўлимининг концерт дастури тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбирда туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Касаба уюшмаси, ҳамда вилоят Касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этишди. Тадбир сўнгида вилоят Касаба убшмаси бирлашмаси раиси Н.Тоғаева тадбир иштирокчиларини ва йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан барчани табриклади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.