Тўй устига тўй, Президент уйлари топширилди

"Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 август кунида тумандаги Амир Темур маҳалласида янги қурилган намунавий уйларнинг очилиш маросими ҳамда тумандаги маҳалаларда кам таъминланган оилаларнинг 9 нафар болажонларнинг хатна тўйлари ўтказилди.

Ўтказилган хатна тўйида туман ҳокими К.Турсунов барчани Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклаб намунавий уйларни қуришда ўз ҳиссаларини қўшган қурувчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирдилар, шундан сўнг тўй болалар учун ташкил этилган қимматбаҳо совғалар (велосипедлар) ни топширди.

Тадбирда туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ходимлари ўзларининг дастурлари билан иштирок этишди.

Бўлиб ўтган катта тадбирга тумандаги "Фаррух Зарина” фирмаси томонидан ҳомийлик қилинди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.