Муқаддас  масканлар- замондошлар  нигоҳида

Маълумки айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан «Гўзал ва бетакроримсан, мукаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» бош ғояси асосида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 2016 йил 15 август куни туманимизнинг «Чашма» меъморий мажмуасида бўлиб ўтди. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан «Мукаддас масканлар-замондошлар нигохида» лойихаси доирасида бутун республика бўйлаб ташкил этилган ушбу тадбирда ЎзМТДП вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси девон раҳбари Илхом Ражабов, вилоят кенгашнинг ижроия қўмита девони жамоатчилик билан алоқалар ОАВ билан ишлаш мутахассиси Нуриддин Ражабов, ЎзМТДП Марказий кенгаши вакиллари «Чашма» меъморий мажмуаси тегишли мутахассислари, шунингдек, туман Кенгаши «Ёшлар қаноти» нинг фаол аъзолари иштирок этдилар. Ушбу лойихага Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Қосимшайх, Нурота туманидаги «Чашма» меъморий мажмуаси ҳамда Навбаҳор туманидаги «Сармишсой» қоятош суратларига уюштириладиган саёҳатлар киритилиб, тарихчи-мутахассислар кенг жалб этилди. Тадбирда «Чашма» меъморий мажмуасининг тарихи ҳамда мустақиллик даврида масканда амалга оширилган ишларни батафсил ёритилишига эътибор қаратилди. «Чашма» меъморий мажмуаси музей фонд сақловчиси А.Эргашев ҳамда мажмуаси саёҳатбон-таржимони Шавкат Исмоилзода ташкилий–амалий чораларни қуришда якиндан кўмаклашишди.

Тадбир жуда мазмунли ва қизикарли ўтиб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.