“Ниҳол - 2014”“Ниҳол - 2014”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг IV йўналиш 47-банди ижросини таъминлаш, шунингдек Вазирлар маҳкамасининг “Ёш истеъдодлар учун” “НИҲОЛ” мукофотини таъсис этиш тўғрисида 2000 йил 25 августдаги 334-сонли Қарорига ҳамда 2014 йил “Камолот” ЁИҲнинг иш режасига мувофиқ Нурота туман Маданият ва спорт ишлари бўлими билан ҳамкорликда истеъдодли ёшларнинг жамиятимизда маънавий ҳаётни юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида, 13-июн куни туманимздаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида “Ниҳол - 2014” танлови бўлиб ўтди. Қизғин кечган танловда туманимиздаги иқтидорли, истеъдодли ёшларимиздан бир қанчаси иштирок этди.
Тадбирда мумтоз мусиқа билан Ҳикматов Ҳусниддин, эстрада йўналишида Набиев Жамшид, “Опера” йўналишида Асатов Жамшид, рақс йўналишида Комилова Дилдоралар 1-ўринни эгаллдилар.
Ёш истеъдодлар “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Вилоятда ўтказиладиган “НИҲОЛ - 2014” танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.