Яқинда ЎзМТДП Туман Кенгаши ташаббуси билан "Китобнинг ёшлар маънавиятинишакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти” мавзудаги давра суҳбати тумандаги 18-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида ўтказилди. Тадбирда ташкилотчиларидан ЎзМТДП Нурота туман Кенгаши етакчи мутахассиси Ж.Бердиев, мактаб директор ўринбосари М.Ҳамроева, "Камолот” ЁИҲ Нурота Кенгаши ходими Г.Равшанова, мактаб кутубхона ходимлари, ўқитувчилар ҳамда юқори синф ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директор ўринбосари Меҳринисо Ҳамроева очиб, йиғилишнинг асосий мақсад ва вазифалари, ёшларнинг таълим олишдаги ўрни ва бошқа хусусиятлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбирда давомида Президентимиз И.Каримовнинг "Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор” номли рисоласидан келиб чиқадиган долзарб масалалар ва вазифаларни мазмун-моҳиятини тушунтириш ва ўрганиш, ЎзМТДП дастури ва платформасида кўзда тутилган, санъат, таълим, фан, адабиёт соҳасида интилувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорларини намойиш этишга кўмаклашиш, ёшларнинг адабиётга, маънавий камолотга бўлган иштиёқларини янада кучайтириш, хусусан, китобларнинг ёшлар хаётидаги ўрнини ошириш каби масалалар ҳам муҳокама этилди. Ёшларнинг ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарига бўлган қизиқишларини ошириш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.

Ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида замонавий ахборот имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш хусусан, электрон китоблар ва аудио китоблар тарғиботини ошириш каби таклифлар алоҳида таъкидланди. 15 нафар фаол китобхон ўқувчи фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Жамшид БЕРДИЕВ,

ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.