14 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу ўйин Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоанинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувда голларни Элдор Шомуродов ҳамда Сервер Жепаров киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги расмий ўйинлари Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида март ойида бўлиб ўтади. Бабаян шогирдлари 24 март куни Филиппин, 29 март куни эса Баҳрайнни Тошкентда қабул қилади.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичида 6 ўйиндан кейин 15 очко тўплаган ҳолда, "H” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги КХДР терма жамоаси ҳисобида 7 ўйиндан кейин 16 очко бор.

Манба:  1news.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР