Опа-сингил Шаҳзода ва Шоҳсанам Эркиновалар каратэнинг комбат айкидо тури билан бир неча йилдан бери шуғулланиб келишади. Ўн етти ёшли Шаҳзода саккиз карра Ўзбекистон чемпиони бўлса, Шоҳсанам бу номга ўн беш марта сазовор бўлган. 

Шоҳсанам тумандаги 5-мак­таб­­­­нинг 8-синф ўқувчиси. Ти­­ришқоқ­лиги уни мусобақа­лар­да ғалаба сари бош­ла­йди. Беш йилдан буён спортнинг ка­ратэ турида қўлга киритган ютуқ­­­ла­ри ўзига бўлган та­лаб­чанлиги, маш­ғу­лот­ларни канда қил­мас­­­ли­гидан. Шаҳзода ҳам инти­лув­­чан­­лик, эпчилликда ҳа­вас қил­са арзигулик. Опа-син­гил рес­­­публика ми­қёсида қатор му­собақалар сов­рин­дорлари. Қу­­вонарлиси, улар жорий йил Тош­­­кентда бўлиб ўтган хал­қаро тур­нирда ўз вазн тоифасида 1-ўрин­ни эгал­лашди. Бу ға­лаба Шоҳсанам­гаҲиндистон­да, Шаҳ­­­­­зодага эса Таи­ландда бў­либ ўта­диган халқаро му­со­ба­қада қат­нашиш йўлланма­си­ни ҳадя этди.

— Бу қизларда ғалабага бўл­ган куч­ли интилиш бор, — дей­ди уларнинг му­­раббийиҲус­нид­­дин Тўраев. — Аслида, ка­ратэ­нинг ком­бат ай­кидо тури ҳам қўл­да, ҳам оёқда куч мус­таҳ­кам бў­лишини талаб этади. Спортчи бун­да ғалаба қозони­ши учун кўп меҳнат қилиши ке­рак.

 Каратэчи қизларнинг онаси, туман бадиий гимнастика фе­дерацияси иж­рочи директори, "Чўл гули" МТМ му­ди­ра­си Дил­шода Хидирова фар­занд­ла­ри­нинг спортчи эка­нидан фахр­­­­ланади. Шунингдек, дои­мо улар­ни қўллаб-қув­ват­лаб ке­лади.

— Орзуимиз халқаро тоифа­даги спорт устаси, му­раб­бий бў­­лиш, Осиё чем­пионатларида Ўз­бекистон ша­ра­фини му­но­сиб ҳимоя қи­лиш. Бу биз учун ша­раф­­ли мақсад, — дей­ди Шаҳ­зо­да ва Шоҳ­­санам Эр­ки­но­ва­лар.

Юрт шаънини ҳимоя қилишга аҳд қил­ган опа-сингил спорт­чи қизларга бу йўлда омад ва за­­­­­­фар ёр бўлиши­ни тилаб қо­­­­­­ла­миз.

 

Манба: dustlikbayrogi.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.