Депутат билан аҳоли мулоқоти
Депутат билан аҳоли мулоқоти

 

23-июнда 3-умумтаълим мактаби фаоллар залида 46-Нодира сайлов округидан Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Дилбар Орзуеванинг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузалари - партия ташкилотлари ва партия Фракцияси фаолиятининг дастурил амали” лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда ташкилотчиларидан масъуллар, "Оқ мачит” ҳамда "Истиқбол” МФЙ раис ва маслаҳатчилари, фахрийлар, ЎзМТДП аъзолари, БПТ раҳбарлари, маҳалла фуқаролари, хотин-қизлари ва бошқалар иштирок этди.

Давра суҳбатида Президент И.Каримовнинг 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ОАВ вакилларига берган интервьюси» (2015 йил 9 май)ни ўрганиш ва мазмун-моҳияти бўйича маъруза қилган вилоят Кенгаши депутати Д.Орзиева халқимизнинг кўз ўнгида мустақиллик йиллари мамлакатимизда бўлиб ўтган катта миқёсидаги кенг ислоҳотлар, эришилган миллий ва жаҳон аҳамиятидаги ютуқ ва марраларнинг туб моҳияти хусусида алоҳида мисоллар орқали сўзлаб берди.

   Маърузаларда таъкидланган, халқимизга хос ҳамжиҳатлик ва  барғикенглик, тинчлик ва осойишталик тамойилларига хос қадриятларни давом эттириш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, депутат сайланган округ аҳолисининг мурожаатлари тинланиб, тегишли тартибда чоралар кўриш белгиланди. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш бўйича С.Қурбонова, ичимлик суви ва коммунал тўловлар тизимидаги муаммолар бўйича З.Султоновлар саволларига тегишли жавоблар олишди.

 

Жамшид БЕРДИЕВ,

ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР