"ГИЁҲВАНДЛИК ва ЧЕКИШГА ҚАРШИМИЗ"
"ГИЁҲВАНДЛИК ва ЧЕКИШГА ҚАРШИМИЗ"

"Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги Ижтимоий иқтисодиёт коллежи кутубхонасида "Гиёҳвандликва чекишга қаршимиз" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда  доирасида ўқувчиларга гиёҳвандлик иллатининг салбий оқибатлари, наркотик моддаларни ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аҳоли орасида гиёҳвандликни олдини олишга қаратилган тадбирлар, гиёҳвандликда касалликнинг шартли уч равишдаги босқичлари, гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга ружу қўйган инсонлардаги ҳолатлар хусусида сўз юритилиб, ушбу иллат домига тушмасликнинг асосий йўли – ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириб, аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини мунтазам олиб бориш зарурлиги яна бир бор уқтирилди.

Давра суҳбатида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Тадбирда 70 га яқин коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этишди.

Суҳбат якунида "Гиёҳвандлик салбий иллат”видеофильм намойиши бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.