“Музейлар-бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси”
“Музейлар-бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси”

"Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳамда "Ёзни "Камолот” ва "Камалак” билан” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган чора-тадбирлар дастури бандлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги "Шодлик” оромгоҳи ўқувчиларига Нурота таббий меъморий мажмуа музейида "Музейлар-бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзусида  тадбир ўтказилди.

       Тадбирда туман бош Имом хатиби О.Атоев, туман "Камалак” болалар ташкилоти раиси Ў.Каримов, туман таббий меъморий мажмуа музейи илмий ходими Й.Баҳриддинов, мажмуа ходими А.Эргашев ва Р.Шароповалар сўзга чиқиб ўқувчиларга "Чашма” қолаверса туманимиз тарихи, унда жойлашган тарихий ёдгорликлар, мажмуадаги булоқ сувининг шифобахш хусусиятлари тўғрисида, "Чашма” музейи биносини қурилишида (1996-2003) асосчи бўлган Нуротанинг асл – фарзанди  Прокуратура генерали  Рустам Мухаммедовнинг  эришган ютуқлари, ҳаётлари ва фаолиятлари музейдаги экспонатлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.