Жорий йилнинг 19-июн куни Нурота туманидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи фаоллар залида 26-июн "Гиёҳвандликка қарши кураш” куни олдидан "Камолот”  ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида туман "Камалак” болалар ташкилоти раиси, коллеж ММИБДЎ,  коллеж тиибиёт ҳамшираси сўзга чиқиб, ўз сўзларида зарарли одатлардан кашандачилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда ОИТС касаллиги тўғрисида бу иллатларнинг жамиятга етказадиган, оилага етказадиган ва ёш авлод тарбиясига етказадиган зарарлари хусусида йиғилганларга тушунчалар беришди.

Давра суҳбатида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Суҳбат якунида зарарли одатлардан огоҳликга чорловчи  видеофильм намойиши бўлиб ўтди. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.