Мамлакатимизда ҳозирги кунда маҳалла институтининг нуфузини оширишга қаратилган кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, унинг ёшларни ҳар жиҳатдан  баркамол қилиб тарбиялаш, оила институтини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни, турмуш ободлигини таъминлаш борасидаги ўрни ҳамда аҳамиятини ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайди.

Жорий йилнинг 19 июнь куни тумандаги барча МФЙ раислари ҚФЙ раислари, маҳалла маслаҳатчилари,  маҳалла котиблари ҳамда маҳалла посбонларига 26-июн "Гиёҳвандликка қарши кураш” куни олдидан "Гиёҳвандлик аср вабоси” номли тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбир якунида Гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари акс эттирилган видеофильм намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирда 150 дан ортиқ фуқаролар иштироки таъминланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.