Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 апрелдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли қарори ижросини кенг тарғиб этиш мақсадида туман ижтимоий-иқтисодиёт коллежи фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юксак маънавият енгилмас куч ” асари ёшлар маданиятида ижобий таъсирини оширишидаги ўрни ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида туман Кенгаши раиси Ж.Бобоназаров сўзга чиқиб "Юксак маънавият енгилмас куч ” асари ҳақида ўқувчиларга қисқача тушунча бериб ўтди. Коллеж маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари С.Солиева асарнинг мазмун моҳияти ҳақида ўқувчиларга китобда тилга олинган 40 дан зиёд алломаларимиз ҳақида маълумот ва тариф берилгани ҳамда   ёзги таътилида ўқувчилар ўз бўш вақтларини унумли ўтқазишлари учун маҳаллаларда "Президент асарлари билимдони танлов”и ўтказилишига "Камолот”ЁИҲ ташаббуси билан келишиб олинди. Шунингдек давра суҳбатида туман ИИБ ВЕЎН ва ХПГ катта инспректори майор А.Ғаффоров ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмуни ўтказишлари,  таътил даврида жиноий ишларга ёки турли нохуш воқеаларнинг олдини олишга ёшларнинг маънавий етуклиги китоб ўқиш орқали ва китобни ўзига дўст билган ўқувчи ёшлар турли жиноятлар содир этмаслиги тўғрисида батафсил гапириб ўтди.   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.