Хотира муқаддас - қадр абадий
Хотира муқаддас - қадр абадий
Хотира муқаддас - қадр абадий
 

Бундан роппа-роса 72 йил аввал, 1943 йилда Нуротадан 7880 нафар ўғлон урушга отланган эди. Ватан озодлиги, юрт тинчлиги йўлида иккичи жаҳон уруши йилларида жонини фидо этишда жасорат кўрсатган нуроталик нуронийларнинг бугун 14 нафари ҳаёт. 77 нафар меҳнат фронти фахрийлари тинч замонамизда умргузаронлик  қилишмоқда.

 

9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида туманимизнинг фахру ғурури бўлган уруш ва меҳант фахрийлари муносиб рағбатлантирилди. Вилоят ва туман ҳокими, туман "Нуроний” жамғармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Президент фармонига кўра уларга "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали, етти юз минг сўм бир марталик пул мукофотлари, шунингдек, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Туман "Маҳалла” жамғармаси, "Камолот” ЁИҲ фаолларидан иборат патронаж гуруҳи томонидан эса кексаларимиз холида хабар олиш, юмушларида кўмак кўрсатиш ишлари мунтаззам олиб борилмоқда. Маъданий-маърифий тадбирларда юксак эҳтиром кўрсатилмоқда.      

Бугун 9-май Хотира ва қадрлаш кунини байрамона кутиб олиш мақсадида туман хотира майдонида уруш ва меҳнат файрийлари, туман фаоллари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар тўпланишди.

Улуғ айём билан туман аҳлини Нурота туман ҳокими Қ.Турсунов самимий табриклаб, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёши улуғ кексаларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар, жангоҳларда хаётдан эрта кўз юмган, Ватанимиз озодлиги йўлидаги қатағога учраганларнинг хотирасини бадийлаштириш йўлидаги хайрли ишлар нақадар хаётийлиги, умуминсоний қадриятларимизга ҳамоҳанглиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, байрамона тадбирда Туман "Нуроний” жамғармаси раиси Қ.Нахалов, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ж.Калонов сўзга чиқиб, уруш йиллари хотиралари, халқ ҳаётида уруш қолдирган асоратлар, ғалабага ўзбек халқининг мардона улуш қўшгани ҳақида ҳикоя қилишди. Ёшлар номида табрик йўллаган "Камолот” сардори Гуляйра Эшмуродорва тинчлик неъматининг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш йўлида тинимсиз ҳаракат қилиш, билим олиш ҳар бир ёшнинг муқаддас бурчи ва замон талаби эканлигини эътироф этди.

Тадбир сўнгида туман бош имом хатиби О.Атоев томонидан Куръон тиловат қилиниб, "Номалум солдат” пойига гуллар қўйилди. Айни дамда байрам муносабати билан ғалаба қаҳрамонлари иштирокида тўкин дастурхон атрофида қизғин суҳбатлар, маданий тадбирлар давом этмоқда.  

 

Жамшид БЕРДИЕВ.       

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.