Нуротадан "Биз буюк юрт фарзандларимиз!”  Республика Фестивали

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан анъанавий равишда "Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказиб келинаётган Республика ёшлар фестивали бугунги кунда ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда, шунингдек, юрт равнақи учун хизмат қиладиган фидойи ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу фестивалнинг 2 май қадим ва навқирон, тарихи 3000 йилдан зиёд бўлган Нурота шаҳридаги "Чашма” меъморий мажмуасида ўтказилишнинг ўзига хос аҳамияти бор.

Фестивал меҳмонларини мажмуада Олий Мажлис Сенати аъзоси, туман ҳокими К.Турсунов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Файзиева, туман маънавият тарғибот бўлим раҳбари М.Фахриддинов шунингдек, камолотчи ёшлар ва кенг жамоатчилик кутиб олишди. Меҳмонлар даставвал мажмуа таркибидаги масжидлар, уларнинг тарихи билан танишдилар. Шахй абул Ҳасан Нурий қабрларини зиёрат этдилар.

Тумандаги таниқли ҳунармадларнинг ҳамда иқтидорли ёшларнинг тасвирий ва амалий санъат намуналари кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, бадиий жамоалар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Чашма зиёратига ташриф буюрган сайёҳларга ҳам байрам кайфияти улашилди.   

Шундан сўнг шаҳар марказидаги "Нурафшон” кинотеатрида "Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳаси ўтказилди. Унда актёрлар Умид Ҳамдамов, Ойгул Эгамбердиева, Саидаълохон Маъсудхонов иштирок етди. Ушбу лойиҳада иштирок этган 500 дан ортиқ ёшларга "Шунқорлар” бадиий фильми премераси намоший этилди, филм ижодкорлари билан филмга доир савол-жавоблар ҳам қизиғин бўлиб ўтди.   

Юқоридаги тадбирларга параллел равишда Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежида "Президент асарлари билимдони”, "Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти” лойиҳаларида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, хонандалар Ойбек ва Нигора, "Уммон” гуруҳи иштирок этишди. "Оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари, диний экстризмнинг инсонлар тақдирида аянчли якун топиши, мустақилликнинг қадрига етишга оид видеоролик намойиш этилди. Ёшларнинг мафкуравий таҳдидларга қарши чиқиш бўйича тегишли тависялар берилди.

Нуротада бўлиб ўтган ушбу фестивал лойиҳаларида 1000 гаяқин ёшлар қамраб олинди.

Ушбу фестивалда иккинчи бор қатнашаяпман-дейди коллеж талабаси Хуршид Асатов. -Барчаси ажойиб. Лойиҳаларнинг ёшлар боплиги мен қатори барча тегдошларимга ҳам хуш кайфият улашмода. Бундай фестиваллар кўпайишига тилакдошмиз.

Жамшид БЕРДИЕВ,

"Камолот”ЁИҲ фаоли

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.