Мустақил юрт фарзандиман

     Ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакиллантириш ҳамда ёшларимизнинг иқтидор ва қобилятларини қўллаб кувватлаш мақсадида 30 апрел куни Навоий вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб интернитида "Мустақил юрт фарзандиман” мавзусидаги расмлар танлови ҳамда 2015-йил 21-25 апрел кунлари анъанавий тасвирий санъат фестевали якунларига бағишланган ғолиб ўқувчиларимизнинг мукофотларини топшириш тақдимот маросими бўлиб ўтди.  Маросимга "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Ж.Бобоназаров, "Камалак” болалар ташкилоти раиси Ў.Каримовлар қатнашиб, ўқувчиларга тантанали равишда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг сертификат, диплом ва олтин медали ҳамда эсдалик совғаларини топширишди. Ушбу бўлиб ўтган тантанада ўқувчиларимиздан

Камолова Феруза, Тожиев Бекзод, Раззоқов Шахзод, Турдиев Азиз, Каримова Гулноза, Абриев Ойбек, Ўролов Жасур, Холниёзов Жавлон, Ҳусенова Ирода, Қувватов Ҳусниддин, Қурбонова Муниса,Кенжақулов Миразиз,Қўзибоев Фарҳодлар сертификат ҳамда эсдалик совғалар билан, Ўралов Жаҳонгир тасвирий ва амалий санъат фестивалининг дипломи ҳамда қимматбаҳо савға билан, Норчаева Мохигул эса фестивалнинг олтин медали, махсус дипломи ва қимматбаҳо совға билан тақдирландилар.

      

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.