Қайси хонадонда  нуроний отахон ёки онахон бўлса,-бу оилада, албатта, файзу барака, фаровонлик, аҳиллик бўлишини барчамиз яхши биламиз. Шу ақидага амал қилган ҳолда 2015 йил 30 апрел куни Нурота туманидаги 5-сон болалар ва мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18-февралдаги"Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2302-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Туман ҳокимлиги, туман "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамда 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигидаи  "Ҳамиша эъзоздасиз азиз кексалар” деб номланган байрам дастури ҳамда бир пиёла чой устида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу байрам кечасига тумандаги барча отахон-у, онахонлар таклиф этилдилар. Туман ҳокими К.Б.Турсунов йиғилганларни 9-май "Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда "Кексаларни эъзоздлаш йили” билан қутлаб, уларга соғлик саломатлик, юртимз тинчлиги ва равнақи учун доимо дуода бўлишлари ҳақида тилак билдирди. Байрам дастурида 5- сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлари йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Сўзга чиқган отахон-у, онахонларимиз туманимизда бўлаётган ўзгаришлар, уларга берилаётган эътибрдан хурсадликлари уларнинг тўлқинланиб гапришларидан, юз кўзларидан сезилиб турарди.    

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.