Жорий йил 29 апрел Нурота ижтимоий-иқтисодиёт коллежи АРМ ўқув залида туман ёш ижодкорларининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Баҳриддин Садриддинов билан учрашуви ана юқоридаги мавзуда ташкил этилди.

Учрашувда тадбир ташкилотчиларидан масъуллар, коллеж АРМ ходимлари, "Камолот”сардорлари, тумандаги ёш ижодкорлар ҳамда туманда марказий "Илк нур” адабий-бадиий тўгараги аъзолари, адабиётга ихлосманд ёшлар иштирок этишди.

Авваламбор тадбир, ўз аҳамиятига кўра биринчи бор туман ёшларининг вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси билан ўтказилган учрашувлар сирасига кирганлиги билан аҳамиятлидир.

Таниқли устоз ижодкор Б.Садриддинов "Бугунги глобаллашув жараёнларида ёшларнинг маънавий, адабий билимларини оширмасдан туриб, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиб бўлмайди –дея алоҳида таъкидлади. Адабиётга ёшларнинг қизиқиши аввало, миллий адабиётимизнинг асосчилари, йирик вакиллари ижодини тўла ўрганишда кўринишини аҳамиятли баҳолади. А.Навоийнинг ғазаллари маъноси ва хаёт йўли ҳақида янги асосли маълумотлар билан ўртоқлашди. Адабиётга қизиқувчи иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга қаратилган бир қатор кўрик-танловлар ҳақида сўз бориб, хусусан, "Юксак маънавиятли авлод”, "Юрт келажаги”, Дўрмон ёш ижодкорлар семинари ҳақида маълумот берилди.

Навбатдаги "Истеъдод мактаби-7” Дўрмон семинарига иштирок этиш учун хужжат топширган туман ёш ижодкорлари билан суҳбат ўтказилди. 

Тадбирда шунингдек, Президентимиз И.Каримовнинг "Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор” номли рисоласидан келиб чиқадиган долзарб масалалар ҳам туман миқёсида таҳлил этилди.

 

 

Ж.Бердиев,

"Илк нур” тўгараги жамоат раҳбари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.