Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб "Нигоҳ” деб номланган кўргазма ташкил этилди. 

Кўргазманинг очилишида юртимизда ҳар жиҳатдан етук, юксак маънавиятли авлодни вояга етказишда нуронийларнинг бой ҳаёт тажрибасидан кенг фойдаланиш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

"Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ҳам бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, навқирон авлодда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, фидойилик, ҳалоллик каби фазилатларни қарор топтириш мақсадида табаррук отахон ва онахонларнинг ўгит ва йўл-йўриқларини тарбия жараёнига кенг татбиқ этишга доир муҳим вазифалар белгиланган. 

Кўргазмада Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари М.Қосимов, А.Юсупов, Г.Толиева, Д.Тоҳиров, А.Алимов, Д.Бўрибеков, И.Муҳаммаджонзоданинг ижодий ишлари намойиш этилаётир. Ёш мусаввирлар асарларида қадимий шаҳарларимиз, меъморий обидалар, жонажон Ватанимизнинг бетакрор табиати манзаралари, табаррук нуронийлар акс эттирилган. 

 

Uza.uz сайтидан олинган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.