Бугун ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин эгаллаётган Ўзбекистон ўзининг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маърифий йўналишдаги ислоҳотлари билан жаҳон давлатларини ҳайратлантириб улгурди. Дунё тарихий тажрибаси эса ривожланиш бўлаётган ҳар қандай мамлакатга турли йўналишдаги ёт хуружлар рахна солишини исботлади. Хусусан, айни кунда жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнлари, турли ахборот хуружлари, ёшлар тарбиясига таҳдид солувчи диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик билан боғлиқ ахборот ва мафкуравий таҳдидлар бизни ҳар сонияда огоҳ бўлишга ундамоқда.

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари бўй­лаб икки кун давомида ўтказилган "Гло­бал­ла­шув жа­раёнлари ва мафкуравий хуружлар: диний экстремизм ва ақидапарастлик жамият та­рақ­қиётига таҳдид" мавзусидаги илмий-ама­лий се­минарда ёшларни соғлом эъти­қод ва ватан­парварлик руҳида тарбиялаш, улар­ни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш бо­ра­сида ўза­ро фикр алмашилиб, баҳс-муноза­ра­лар таш­­кил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка­ма­си ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Рес­­­публика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тад­бир­­да мутасадди ташкилотлар вакиллари, "Ка­мо­лот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маънавият тарғибот маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди шаҳар ва туман бўлинмалари раҳ­бар­лари, шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари раис­ла­ри, таълим муассасалари раҳбарлари ва ёш­лар иштирок этишди.

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да ўт­ган асосий тадбир аввалида дастлаб "Осуда ҳаёт қад­ри" номли фото ва расмлар кўргаз­ма­­си ҳам­­да сўнгги йилларда республикада ди­ний экс­тремизмнинг олдини олиш мав­зу­ла­рида нашр этилган маърифий адабиётлар ва видео­фильм­лар тақдимоти ўтказилди.

Семинарни вилоят ҳокими ўринбосари Fо­фур Мусурмонов очиб, бугунги кун­да мам­ла­катимизда ёшларнинг ҳар томонлама ко­мил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун яра­­тилган шарт-шароит ва имкониятлар, улар­­дан унумли фойдаланиш, шу билан бир қа­торда ёш­ларни четдан кириб келаётган турли ёт ғоя­­лар таъсиридан асраш, ви­лоятимизда иж­ти­моий-маънавий муҳитни янада соғ­ломлаш­ти­риш борасидаги тад­бир­лар­ни ташкил этиш­да ўз фикрларини бил­дирди.

Шундан сўнг "Маҳалладаги "полигон" ви­­део­фильми намойиш этилди. Унда кўр­сатилган Ис­лом дини ниқоби остида фао­лият кўрсатаётган диний-экстре­мис­тик ташкилотлар, мамлакати­миз­­да тад­биркорлар учун яратилган имконият­лар­дан фойдаланиб, тадбиркор ниқоби ос­ти­да бузғунчи кучлар учун ишлаётган ким­салар, ал­довлар, ишонтиришлар, динни пеш қилиб ўз мақ­садлари йўлида ҳеч нар­садан тап тортмай­ди­ган кишилар қил­ми­ши барчани ҳушёрликка чорлади.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Пре­зи­денти Девони масъул ходими Эл­дор Ибраги­мов мавзу доирасида сўз юри­тар экан, бугунги кунда жаҳонда юз бе­ра­ётган турли хунрез­лик­лар, улар­нинг за­ми­­ридаги мақсад ва муддаолар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, дин ни­қоби ос­ти­да жаҳоннинг турли минта­қа­­­­ла­рида со­дир эти­лаётган воқеалар, таҳ­дидлар, улар­нинг тур­ли кўриниш­ла­ри таҳлил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ­­ка­ма­си ҳузуридаги Дин ишлари бў­­йи­ча қўмита бў­лим бошлиғи Муҳам­мад­бобур Йўлдошев ақи­дапарастлик оқим­­ла­ри­нинг жиҳод, такфир, ша­ҳид­лик, маз­ҳаб­сизлик, халифалик каби масала­лардаги сохта даъволарига раддиялар бо­раси­да мулоҳаза юритди. Ёшларнинг турли ал­дов­ларга ишониб қолаётган­лик­ларининг сабаб ва оқи­батлари ҳақида фикр бил­дирди.

Шунингдек, "Экстремистик ва террорчи таш­килотлар мутаассиб ғоялар тарғи­бо­тида замо­на­вий ахборот технологияла­ри­дан фойдалани­ши­нинг ўзига хос хусу­сият­лари", "Ёшларни жис­­монан соғлом, маъ­нан баркамол этиб тар­биялаш, улар­нинг онги ва дунёқарашини мис­сио­нер­лик, "оммавий маданият" каби салбий таъ­­сирлар­дан ҳимоялашнинг муҳим йў­налиш­ла­ри" мавзуларида маърузалар тингланди. Тур­ли тарғибот усуллари ва аҳамияти борасида фикр-мулоҳазалар бил­дирилди.

Семинар баҳс-мунозара тарзида давом этиб, иштирокчилар мавзулар бўйича ўз­ларини қи­зиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг бош­қа шаҳар ва туманларида ҳам турли соҳа вакиллари, маъ­навият тарғи­бот­чи­лари ва ёшлар иштирокида таш­кил этилди.

Дурбек РАҲИМЖОНОВ,

Тошкент ислом университети "Юнес­­ко" кафедраси мудири:

— Бугунги кунда кундалик халқаро му­но­са­батларда "ахборот уруши", "ахборот қа­рама-қаршилиги", "ахборот босими" каби ту­­шунчалар кўп ишлатилаётганлиги аҳо­ли­­ни ахборот хуружидан ҳимоялаш бў­йича чоралар кўриш муҳимлигини янада оши­ради. Бугун интернет тизими шаҳар-у қиш­­лоқларда аҳолининг барча қатламла­ри­ни қамраб олди. Глобаллашув жараё­ни­­да тезкор ахборотдан хабардор бўлиб ту­риш яхши, алатта. Аммо ахборот тизими им­кониятларидан турли ёт кучлар ҳам бе­молол фойдаланаётганлигини унутмас­ли­гимиз лозим.

Таҳлилларга кўра бугун интернет ор­қа­ли тарқатиладиган компьютер ўйинлари­нинг 49 фоизи сезиларли даражада зў­равон­лик ва ёвузлик кўринишига эга, 41 фоиз жан­гари (турли отишмалар ва порт­­лаш­лар­га асосланган) ўйинларда эса ўйин қаҳрамони ўз мақсадига етишиш учун шун­­дай зўравонлик ва ёвузликни бе­малол содир этади. 17 фоиз ўйинларда эса ана шу зўравонлик ва ёвузликнинг ўзи бош мақ­сад ҳисобланади.

Бундан ташқари интернетга киришнинг осонлиги, фойдаланувчилар сонининг кўп­лиги, алоқанинг анонимлиги, ташқаридан бошқариш ва таҳрир қилиш чеклангани, ахборотлар қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши, фаолият сарф-харажат­ла­рининг бир неча баробар камлиги турли буз­ғунчи кучлар учун асосий маълумот ва ах­борот тарқатиш маконига айланди.

Гулчеҳра МАТКАРИ­МОВА,

Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бош­лиғи, юридик фан­­ла­ри доктори:

 Ҳозирда бутун дунё­да хавф­сиз­лик муаммоси, тинчликни таъминлаш маса­ласи "оммавий маданият" номи ос­тида кириб келаёт­ган турли хил ил­лат­лардан сақ­ланиш лозимлигини кўр­сат­­моқда.

"Оммавий маданият" — ас­лида эгоцентризм, яъни оила­дан воз кечиб, кўн­­гил­хуш­лик билан, мажбурият­сиз, ўзи учун яшаб қолиш керак, деган фал­сафанинг натижасидир. Бу — ке­йин­ги пайт­ларда шахс эркинлиги си­фа­тида ту­­шунтирилиб, дунёга ёйилмоқда. Унинг асл мақсади, аввало бойлик орт­ти­риш, одамларни бир-бирига қа­ра­ма-қарши қў­йиш ва шу билан бирга, ўзини ўзи ўлдиришигача олиб бо­риш­дир. На­ти­жада эса унинг тарқатув­чи­ла­ри дунё ва ундаги бой­лик­ларга ягона ҳукмрон бў­либ қолишни хоҳ­лай­дилар.

Бир дин вакиллари томонидан бошқа дин­га ман­­суб бўлган шахслар орасида ўз таълимот­ла­рини тарқатишга қаратилган фаолият ҳисоб­лан­ган миссионерлик тушун­ча­си ҳам бугун авж ол­моқ­да. Буни юқорида таъ­­­­кид­лан­ган "оммавий ма­да­ният" кўриниш­лари би­­лан чамбар­час боғлиқ де­йиш мум­кин. Жамият­нинг ҳали етарли тажри­ба­га эга бўл­маган, ташқи таъ­сирларга тез берилув­чан ва айни пайт­­да, энг ҳа­ракатчан қатлами бўл­миш ёшлар улар­­нинг диқ­қат марка­зи­да туради. Мис­­сио­­нер­ликнинг та­ниқ­ли наза­риёт­чиси П.Джонс­­тоун талаба ёш­ларни мис­сионерлик фао­лия­тининг асосий объ­екти деб қа­раб, ўзининг "Дунё опе­ра­­ция­си" кито­би­да жумладан, шун­дай ёзади: "Бу­тун дунё­да уни­верситет ва кол­леж­ларда 37 мил­лион талаба таҳсил ола­ди. Уларнинг кўплари 20 йил­дан сўнг йи­рик ман­сабларни эгал­лашади". Уш­бу фикрлар мис­сио­нер­ларнинг жа­миятнинг эр­танги кунини белги­лаб берадиган ав­лод он­ги­ни эгал­лаш, на­зорат қилишни кўзлаб иш юри­таётганини англаш им­кониятини беради. Биз эса энг аввало, ана шу таҳ­­диддан ҳимоя­лан­моғимиз лозим.

dustlikbayrogi.uz сайтидан олинган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.