«Ҳунар-ҳунардан ризқинг унар», дейди доно халқимиз. Мустақилликка эришганимиздан сўнг бу мақолнинг нечоғлиқ ҳақ эканлигининг исботини кўрдик. Бугунги кунда туманимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб келинмоқда.

Айниқса, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг касбий таълим сифатини яхшилаш, хотин-қизлар ўртасида ишсизликни олдини олиш, уларни тадбиркорликнинг турли йўналишларига жалб этиш борасида шаҳар марказидаги А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

2015 йилнинг февраль ойида «Навоий бизнес-инкубатор» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан маҳаллада тикувчилик курси ташкил этилди. Курсга маҳалла тадбиркори Гулшан Рустамова устозлик қилиб, 25 нафар кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларга тикувчилик касбининг сирларини ўргатди.

Наврўз байрами арафасида курсни битирган  хотин-қизларга   ташкилот томонидан сертификатлар топширилди. Энди бу хотин-қизлар ўзлари мустақил равишда иш олиб боришлари мумкин.

                              

Ф.ЭРГАШЕВА,

маҳалла маслаҳатчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.