Нурота туманидаги "Истиқбол" МФЙда "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури асосида маҳалладаги кекса отахон-онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса фуқароларга, шунингдек, 1 нафар уруш иштирокчиси Мурод Мавлонов ва 9 нафар фронт орти иштирокчи отахону онахонларимизга мутасадди ташкилотлар ва ҳомийлар ҳамкорлигида моддий ва маънавий ёрдам берилмоқда. 6 нафар якка-ёлғиз кексалар ҳолидан маҳалла тадбиркорлари Э.Жўрақулов ва С.Избосаровлар  доимий хабардор бўлишиб, керакли озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келишмоқда.

Наврўз байрами арафасида кекса ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилаларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Дастурнинг 58-бандида кўрсатилган "Кексалар иззатда" мавзусида фотокўргазмалар ташкил этиш, маҳаллада 50 йилдан ортиқ биргаликда аҳил-иноқ яшаб келаётган, ўзининг фидокорона меҳнати билан мустақиллигимизни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли улуш қўшган кексалар билан "Уч авлод вакиллари" учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Хуллас, дастурдан келиб чиқиб, ҳеч бир кексалар меҳр ва эътибордан четда қолмайдилар.

 

Д.Мансурова,

 маҳалла маслаҳатчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.