Ўзбекистон "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 8 апрел куни Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежида ёшларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича "Камолот кубоги”  Республика турнирининг туман босқичи ўтказилди.

       Мазкур мусобоқада тумандаги 6 та касб-ҳунар коллежларининг жамоалари кескин баҳс олиб бордилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежининг "Машъал” жамоаси 1ўринни, Нурота қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг "Лочин” жамоаси 2-ўринни. Нурота Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар "Ёшлик” жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

     Мусобоқа якунида фахрли ўрин эгаллаб, муносиб иштирок этган жамоаларга туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР