Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6-февралдаги "Ёшларга оид давлат сиёсатига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли Қарори ижросини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига  кенг жалб этиш мақсадида "Камолот” ЁИҲ ва ҳамкор ташкилотилар билан имзоланган қўшма қарорга асосан ўтказилган "Менинг бизнес ғоям- 2015” танловининг туман босқичида ғолиб бўлган 10 нафар ўқувчилар билан ўқув-тренинг машғулоти ўтказилиб келинмоқда. Машғулотдан мақсад, ўқувчи-ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, кичик бизнес ва касаначилликни ривожлантириш, уларнинг ўз ғояларини бизнес режа кўринишида ишлаб чиқишларига кўмаклашиш ҳамда танловнинг туман босқичида ғолиб бўлганларни танловнинг кейинги босқичига тайёрлашдир.

Ушбу ўқув-тренинг машғулоти ҳар ҳафта чоршанба куни "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши, касб-ҳунар коллежлари БТ етакчилари ҳамда туман тренерлари Г.Исломова, Ш.Зокировлар  билан доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР