“Касб-ҳунар  коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш  ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш”“Касб-ҳунар  коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш  ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш”

Жорий йил Нурота ижтимоий –иқтисодиёт коллежида "Касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш” мавзусида  йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Навоий вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, туман  ҳокимлиги, тумандаги тижорат банклари мутухассислари,  туман Давлат солиқ инспекцияси, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази мутахассиси "Маҳалла” ХЖФ етакчи мутахасси, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши вакиллари ҳамда коллеж битирувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирда мутахассислар, коллеж биритувчи-ёшларига тадбиркорлик фаолияти,  кредит олишнинг тартиби, имтиёзли кредитларнинг миқдори ва имтиёзлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Ўқувчилар йиғилганларга ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича  саволлар бериб, мутахассислар томонидан етарлича маълумотлар олишди.    

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.