“Ёш қутқарувчи”“Ёш қутқарувчи”

   Жорий йилнинг 27 март куни туман Кенгаши ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўртасида "Ёш қутқарувчи” мусобоқасининг туман босқичи ўтказилди. Мазкур мусобоқа давомида жамоалар низом асосида белгиланган 7 шарт бўйича беллашиб, қизғин бахс олиб бордилар.

     Мусобоқада вилоят Ўрта махсус таълими бошқармаси масъул ходими Мирвафоев Акмал иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра Нурота Ижтимоий иқтисодиёт коллежининг "Қалқон” жамоаси ғолиб деб топилиб, мусобоқанинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Ғолиб жамоаларга туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.