Ўқув-семинарлар давом этмоқда.

 Жорий йилнинг 24 март куни "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Нурота туман Кенгаши томонидан Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежида "Менинг бизнес ғоям” номли ўқув-семинар тренинги ташкил этилди. Ўқув-семинарда коллежда шахсий бизнесини ривожлантиришга қизиқиши бор ёшлар ишитрок этишди.

Семинарни ташкил этишдан асосий мақсад  — касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, касаначиликни фаоллаштириш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш, улар ўртасида иш билан бандликни янада ошириш, мустақил ҳаётда ўз ўринларини топиш ва бизнесини йўлга қўйишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдадир.

Семинар-тренингда тадбиркорлик қобилиятига ва шу соҳада янги ва самарали ғояга эга бўлган ёшларнинг безнис ғоясини ёзилиш тартиблари ва банк кредит сиёсати тўғрисида маълумот бериб, ёшларга келажакда ўз безнисларини бошлашларида имкониятлар яратилиши ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.