Музейлар – бой тарихимиз кўзгусиМузейлар – бой тарихимиз кўзгуси

 

Нурота туман "Камалак” болалар ташкилоти ҳамда тумандаги 54 умумтаълим мактаби ўқувчилари билан "Қадрият, урф-одат, анъана”  сайллари дорисида    "Музейлар – бой тарихимиз кўзгуси”шиори остида тумандаги "Чашма” меъморий мажмуаси ва унинг ҳудудида жойлашган музейга мактаб ўқувчиларининг экскурсияси ташкил этилди.

Ташриф давомида ўқувчиларга "Чашма” ёдгорлиги тарихи, ундаги балиқларнинг яшаш тарзи, шунингдек туманимиз ўтмиши тўғрисида маълумот берилди.

 Ўқувчилар шунингдек музей тарихи ва унда жойлашган экспонатлар тўғрисида қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдилар.

Туман "Камалак” болалар ташкилот томонидан бундай экскурсияларни янада кўпроқ ташкил этиш кўзда тутилган.   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.