Жорий йилнинг 9 март куни Нурота туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини туманда юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида йиғилиш ташкил этилди. Мазкур йиғилишда тумандаги сайлов участкаларига бириктирилган масъуллар, участка сайлов комиссияси раисилари, таълим муассасалари директорлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими К.Б.Турсунов сўзга чиқиб, 2015 йилнинг 29 март куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига сайлов участкаларини тайёр ҳолатига келтириш ва бу борада участка сайлов комиссияларинг маъсулиятини ошириш, сайлов жараёнларига юқори савияда тайёргарлик қўриш ҳамда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан тўхталиб, олдинда турган муҳим вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.