"Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш, болалар томонидан олиб борилаётган ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ташкилот аъзоларининг фаолият тизимини янада мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий нуфузини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларидаги 5-7 синф ўқувчи ёшлари ўртасида ҳар йили ананавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Камалак билимдонлари” кўрик-танлови ўткаилмоқда.

 Жорий йилнинг 23 феврал куни тумандаги 58-умуий ўрта таълим мактабида "Камалак билимдонлари” танловининг мактаб босқичи бўлиб ўтди.

         Танловда 5-7 синф ўқувчиларидан иборат 6 та "Қалдирғоч”, "Билағон”, "Иқтидор юлдузлари”, "Келажак ворислари”, "Камалак юлдузлари” ҳамда "Зукколар” жамоалари тўртта шарт асосида беллашишди.

         Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра "Келажак ворислари”  жамоаси туман босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

         Ғолиб жамоалар мактаб бошланғич ташкилот етакчи томонидан фахрий ёрлиқ ва диплом билан тақдирландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР