2008 йилнинг 8 июлдаги ПҚ-911-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 4 феврал куни Нурота қишлоқ хўжалик касб–ҳунар коллежида "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан "Одам савдоси - давр муамоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида туман ички ишлар бўлимининг биринчи ўринбосари С.Ҳамроев, ИИБ ВЕЎН ва ҲПГ инспектори А.Ғаффоров, туман "Нурнома” газетаси мухбири Б.Ҳалимов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Т.Шодмонов, туман "Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси И.Нусратов, Нурота шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда касб-ҳунар коллежининг 300 нафар ўқувчи ёшлари иштирок этишди

Йиғилишни туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Бобоқандов кириш сўзи билан очди. Ўз сўзида Инсоннинг нечоғлик қадри баланд ва улуғ мавжудот эканлиги, у табиат бойликларидан лаззатланиши, соғ-саломат, кучли ва ақлли бўлиши учун, ўзини-ўзи асраб авайлаши, ҳимоя қилиши ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиши лозимлиги, Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида хавфсизлигимизга ҳамда ижтимоий-маънавий барқарорлигимизга раҳна солувчи иллатлардан бири бўлган одам савдоси – бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланаётганлиги Зеро, Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, "Бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади" деб такидлаб ўтди.

        Сўзга чиққан туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида, "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир", - деб эътироф этилганлигини, бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтираётганлигини, энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

        Давра суҳбати сўнгида йиғилганлар томонидан берилган қатор саволларга жавоб берилди ҳамда  мавзуга доир "Ойдинда ой қидирганлар” номли фильм намойиш этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.