Мамлакатимизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш. Ҳаваскор ва ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш, ўқувчиларни ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, Ўзбекистон "Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Шахмат федерацияси билан ҳамкорликда 2013 йил 11 ноябрь куни имзоланган "Камолот” шахмат тахтаси” Республика турнирини ўтказиш тўғрисида”ги Қўшма қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг январь ойи ва феврал ойининг биринчи ҳафтаси  мобайнида тумандаги умумтаълим мактабларида 8-12-14-16 ёш тоифалар бўйича ўқувчилар ўртасида мусобақанинг умумтаълим мактаблари босқичлари ўтказилмоқда.

Тумандаги 58 умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақанинг мактаб босқичида ўтказилиб, ёш тоифалари бўйича ғолиблардан иборат мактаб жамоаси шакллантирилди.

Мактаб жамоаси эндиликда туман босқичида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР