5 феврал куни "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши ташаббуси билан Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида Буюк мутафаккир Алишер  574 йилигини муносиб кутиб олиш мақсадида "Барҳаёт Навоий” деб номланган "Назм ва наво” кечаси ташкил этилди. Кечада Қишлок хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчилари, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳузуридаги "Ёшлар ижтимоий хизматлари” маркази қошидаги "Ёш лидерлар” тўгарагининг фаол аъзолари иштирок этишди. Тадбирда Алишер Навоийнинг ғазалларидан, рубоийларидан, йигит ва қизларимизнинг айтишувлари, Навоий яратган асарлардаги қаҳрамонларнинг образларини маҳорат билан ижро этишлари, миллий куй ва қўшқларнинг янграши йиғилганларда катта таъсурот қолдирди. Тадбир давомида  "Навоий ғазаллари ёшлар тарбиясида” мавзусида ташкил этилган иншолар танлови ғолиблари тақдирланди.  Навоий доим барҳаётдир. Навоийни билмоғимиз, унинг сўнмас асарлари, байтлари, достон ва ғазаллари ҳар биримизнинг қалбимизда алоҳида ўрин тутиши ва ҳаётимзда дастурил амал бўлиши лозим. Бундай адабий – бадиий тадбирлардан кўзланган асосий мақсад  ёшларимиз онгида юртга садоқат, инсонийлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, меҳр – муҳаббат каби  юксак ғояларни сигдиришдир.  Тадбирни кўтаринки рўҳда ўтишида ўзининг иқтидор ва истеъдодини намойиш этган бир гуруҳ ёшларимиз "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Рўзиева Муниса томонидан тақдирландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.