“Вояга етмаганлари турли маънавий ва информатцион хуружлардан ҳимоя қилишнинг долбзарб масалалари” мавзусидаги ўқув семинари“Вояга етмаганлари турли маънавий ва информатцион хуружлардан ҳимоя қилишнинг долбзарб масалалари” мавзусидаги ўқув семинари

          Жорий йилнинг 31 январида "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши ташаббуси билан 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман  ички ишлар бўлими вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарлик профилактикаси гуруҳи  ҳисобида турувчи ёшлар билан ишлашда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши томонидан олиб борилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида "Вояга етмаганларни турли маънавий ва информатцион хуружлардан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари”  мавзусида касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари бошланғич ташкилот етакчилари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинарда туман ИИБ ВЕЎН ХПГ катта инспектори майор А.Ғаффоров "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун ва моҳияти хусусида тўхталиб ўтди.

 Туман Кенгаши раиси Ж.Бобоназаров 2014 йил давомида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ёшларни турли маънавий ва информатцион хуружлардан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ҳамда вояга етмаганлар ҳисобида турувчи ўқувчилар билан олиб бориладиган ишлар, уларни туман Кенгаши қошидаги ёшлар ижтимоий хизматлар Марказида фаолият олиб борилаётган тўгаракларга жалб қилиш тўғрисида бошланғич ташкилот етакчиларига тушунча берди ва жорий йилда амалга оширилиш лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

         Ўқув семинар охирида етакчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.