Бошланғич ташкилотлар етакчилари учун ўқув-семинари бўлиб  ўтди.Бошланғич ташкилотлар етакчилари учун ўқув-семинари бўлиб  ўтди.
 

Вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 12 январдаги аппарат йиғилиши топшириғига асосан, жорий йилнинг 19-24 январь кунлари "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш юзасидан Нурота туманида мавжуд "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши бошланғич ташкилотлар етакчилари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

          Жорий йилнинг 23 январь куни тумандаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган мазкур ўқув семинарида туман Кенгашининг таълим муассасалари ҳамда корхона-ташкилотлар етакчилари учун тегишли услубий маслаҳатлар берилди.

          Ўқув-семинарининг 2-қисми доирасида туман Кенгашининг намунали бошланғич ташкилоти ҳисобланган 58-умумтаълим бошланғич ташкилоти фаолияти ўрганилди.

        
            Ўқув-семинари якунида бошланғич ташкилот етакчиларига зарур кўргазмали тарғибот воситалари топширилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.