“Аскар оналарини шарафлаймиз”

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 ил 9 декабридаги "Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни тантанали нишонлаш тўғрисида”ги  Ф-4390-сонли Фармойиши ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 12-01/813-сонли манзилли дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 январь куни тумандаги "Оқ мачит” маҳалла фуқаролар йиғинида "Ватан улуғ – бурчи муқаддас” шиори остида                            "Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусида маҳалла фуқаролари ҳудудидаги ёшлар, шу ҳудудда яшовчи ҳарбий хизматда бўлган ўз аскарлик бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари иштирокини таъминлаган ҳолда давра суҳбати ташкил этилди.

      Тадбирни "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси Жамшид Бобоназаров кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, давра суҳбати давомида Нурота туман Мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосари Ўрозов Зокиржон ўз сўзида бугунги кунда қуролли кучларимизда муддатли ҳарбий хизматчиларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги яратиб берилган шарт –шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтди. "Оқмачит” МФЙ раиси С.Қурбонова ва маҳалла фаоли Ҳайдаров Усмон томонидан мавзуга доир фикр мулоҳазалар йиғилганларни 14 январь – "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан табрикладилар.

          54-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи ёшлари томонидан тайёрланган табрик дастурида "Ватанимиз”ни мадҳ этувчи куй қўшиқ, ўеърий компазитциялар ягради. Мазкур давра суҳбатида ҳозирги пайтда Сирдарё вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтаётган Ражаббоев Шухратиллонинг онаси Ҳайитова Моҳира ҳамда Сурхондарё чегара қўшинлари сафида аскарлик бурчини ўтаётган Раҳмонов Назиржоннинг онаси Мардонова Саидалар қатнашиб, йиғилганларга ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.