Жорий йилнинг 29 декабрь куни Нурота тумани марказидаги янги йил арчаси ёнида жойлашган саҳнада "Кел марҳабо янги йилимиз, қувонч, бахтга тўлсин дилимиз” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Қобул Турсунов, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда туман аҳолиси иштирок этишди.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими, туман ХТМФМТТЭБга қарашли умумтаълим мактблари ўқувчилари, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг фаол ва иқтидорли ёшлари ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари, эртак қаҳрамонларининг иштироки ҳамда Нуроталик ёшларнинг ижро этган куй-қўшиқ ва рақслари байрам дастурига йиғилган 4000 дан ошиқ Нуроталикларда катта таассурот қолдирди.

Байрам тадбирлари 2015 йилнинг 11 январь кунига қадар давом этиши режалаштирилган.   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.