Нурота туман ҳокимлигининг 2014 йил 22 декабрдаги 03-01/368-сонли чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, янги йил байрами муносабати билан туман марказидаги "Сарвар” тўйхонасида "Президент арчаси” тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбири туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман ХТМФМТТЭБ, , туман маданият ва спорт ишлари бўлими, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, тумандаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман Ички ишлар бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Байрам тадбирида сўзга чиққанлар болажонларни янги йил билан табриклаб, ушбу тадбир мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол шахс этиб вояга етказиш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг кичик бир кўриниши эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Байрамда иштирок этган 218 нафар тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларга янги йил совғалари топширилди.

Тумандаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР