Жорий йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 07/1-4778-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида туман "Нуроний” жамғармаси, туман маҳалла жамоат фонди ҳамда "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши билан ҳамкорликда янги йил байрами муносабати билан тумандаги 18 нафар  II жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан табриклашда фойдаланиш учун тавсия этилаётган табрикнома матни тантанали равишда ўқиб эшиттирилиб уларга байрам совғалари тақдим этилди.

 Тадбир давомида шаҳар марказида истиқомат қилувчи Мавлонов Мурод, Калонов Жўрақул, Ражабов Фозил, Арабов Исматлар  II жаҳон уруши қатнашчиси ҳисобланган отахонларимизнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари топширилди, шунингдек ёшлар номидан табрикномалар тақдим этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.