Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги    ПҚ-2124- сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар давлат дастури”нинг 47-банди ҳамда туман ҳокимлигининг 2014 йил 22 декардаги 03-01/368-сонли чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, янги йил байрами муносабати билан ўтказилаётган "Камолот”дан янги йил” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27-28 декабрь кунлари Нурота туманидаги "Нурафшон” кинотеатрида "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман маънавият-тарғибот бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими билан ҳамкорликда  "Биз – Ватан фарзандлари, умид ниҳолларимиз!” шиори остида               "Ниҳол 2014” туман босқичи ғолиблари ва туман ҚВЗ терма жамоаси иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Концерт дастурида туман маънавият-тарғибот бўлими бошлиғи М.Фахриддинов, туман "Камалак” болалар ташкилоти раиси Ў.Каримов        ва "Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг фаол ёшлари иштирок этишди.

Концерт дастури давомида ёшлар томонидан турли қувноқ саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Мазкур концерт дастури чин маънода ёшларга байрам кайфиятини тақдим эта олди десак, муболаға бўлмайди. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР