21-декбр сайлов куни. Ушбу сиёсий жараёнга жуда оз фурсат қолди. Бутун мамлакатимиз узра номзодларнинг аҳоли билан учрашувлари ташкил этилмоқда. 17-декбр Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежи фаоллар залида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Нурота туман Кенгаши ва "Камолот”ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан "Агар мен депутат бўлсам...” шиори остида "Сайлов жараёнларини янада демократлаштиришда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ташкилотчиларидан масъуллар, ЎзМТДПдан 38-Нурота сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Худоёровнинг ишончли вакили, вилоят кенгашига 46-Нодира сайлов округидан Орзиева Дилбар Адизовна, 47-Бобур сайлов округидан Қаршиев Эркин Ялғашевич ҳамда туман Кенгашларига кўрсатилган номзодларнинг ишончли вакиллари, Э.Судур МФЙ фаоллари, коллеж ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Даст аввал, 38-Нурота сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига "Адолат” сотсиал демократик партиясидан номзод Султонов Зафар Рашидовичнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури ўқиб эшиттирилди.

Шундай сўнг Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига Нурота тумани бўйича қўйилган номзодлар тадбир иштирокчиларига таништирилди. Ёшларга юртимиздаги сайлов тизими, Қонунчилик ва амалиёт, сайлов тизимининг Конституциявий асослари, сиёсий партиянинг ваколатли вакили ва номзодларнинг ишончли вакили ва кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёшларнинг маскур сиёсий жараёндаги иштирокининг аҳамияти алоҳида тушунтирлди.

Ёшлар номодларнинг сайловолди дастурлари буйича ўзларини қизиқтирган саволлар жавоб олишди. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР