Айни кунларда Нурота туманида сайловларга тайёрганлик кўриш ишлари барча участкаларда якунига етказилди. Сайловга бир кун қолганда яъни 19-декабрда 5-умумий ўрта таълим мактабида Нурота тумани бўйича депутатликка кўрсатилган номзодларнинг аҳоли билан учрашувлари ташкил этилди. Тадбирда 38-Нурота сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Жумақулович Худоёров, 46-Нодира сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари, ЎзМТДПдан 3-Домалла сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига номзод Қобул Бекназарович Турсунов, ЎзХДПдан Йигитали Қароматиллаевич Баҳриддинов, 4-Чилламозор сайлов округидан Аббос Асрорович Хўжақулов, округ, участка сайлов комиссиялари масъуллари ҳамда "Сайид ато”, "Турко”, "Чилламозор” гузар фуқаролари ва ОАВ иштирок этишди.
Аҳолига номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари ўқиб эшиттирилди. Учрашув бевосита мулоқот, савол-жавоб тарзида ўтиб, тумандаги ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар самараларини таҳлил этиш билан якунланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР